Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

АПЛ собиқ чемпионининг ўғли муваффақиятга эришмоқда

Баҳо:
+ | -

Англияда 1995 йилда «Блэкберн» таркибида мамлакат чемпиони бўлган ҳимоячи Айан Пирснинг ўғли Рафф Пирснинг муваффақиятлари тобора кўпроқ муҳокама қилинмоқда.

Айан Пирс фаолиятининг қолган қисмини асосан «Вест Хэм Юнайтед» ва «Фулхэм»да ўтказган. Футболчилик фаолиятини эса «Саутгемптон», «Линкольн Сити» ва «Кингстониан» клубларида якунлаган. У профессионал футболдан кетгач, бош мураббий ёрдамчиси сифатида фақат «Линкольн Сити»да ишлаган. Айни пайтда эса «Вест Бромвич»да спорт директори лавозимида фаолият юритмоқда.

Унинг ўғли Рафф эса ҳаваскорлар лигасида иштирок этувчи кичик клубни бошқармоқда. Жамоа унинг қўл остида кетма-кет саккизта учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти. Қизиғи, ўтган мавсум якунида клуб бошқарувини қўлга олганидан кейинги биринчи учрашувидаёқ Рафф жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Киритилди: 10:24, 01.10.2026.
Ўқилди: 326 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик