Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Бразилия афсонаси «Олтин тўп» учун Мессини қўллаб-қувватлади

Баҳо:
+ | -

Бразилиялик собиқ футболчи Фелипе Мело Лионель Месси Европанинг энг катта юлдузларини ортда қолдириб, «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ эканини айтиб, катта муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ole Summit 2026 тадбирида сўзга чиққан Мело асосий даъвогарларни нега Мессидан устун қўймаслигини тушунтирди.

«Мен учун «Олтин тўп» Мессига тегишли бўлиши керак. Нега бундай деб ўйлашимни тушунтираман. Рафиньяни айтишим мумкин — у «Барселона» сафида яхши мавсум ўтказди, аммо жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси учун катта таъсир кўрсата олмади.

Мбаппени ҳам айтишим мумкин. У кўп гол уради, аммо «Реал» билан ҳеч нарса ютмади», — деди Мело.

«Испаниядан Ламин Ямални ҳам номзод сифатида кўрсатиш мумкин, лекин у жаҳон чемпионатини Месси ўтказган даражада ўтказмади. Месси жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси бўлди ва MLSда ҳам ажойиб мавсум ўтказди.

Мен учун «Олтин тўп»ни Месси олиши керак!» — дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 13:09, 01.10.2026.
Ўқилди: 601 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик