Кириш Регистрация

O Jogo: Роналду Португалия терма жамоасига бошқа қайтмайди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасига бошқа қайтмайди. Бу ҳақда O Jogo нашри хабар берди.

41 ёшли футболчи кеча, Копенгагенда Данияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви арафасида бош мураббий Жорже Жезуш билан юзага келган келишмовчилик сабаб миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

Футболчига бир ойдан олти ойгача дисквалификация ва пул жаримаси таҳдид қилаётгани хабар қилинган. Шунингдек, аввалроқ Криштиану Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Португалиянинг кундалик спорт нашри O Jogo маълумотига кўра, Роналду ўзини «хиёнат қилингандай» ҳис қилмоқда ва унинг қабул қилган қарори «қайта кўриб чиқилмайди». Манбанинг таъкидлашича, у миллий жамоага қайтмайди.

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Португалия терма жамоаси сафида 234 та учрашув ўтказиб, 146 та гол урган. Ҳар икки кўрсаткич ҳам жаҳон футболида рекорд ҳисобланади.

Киритилди: 13:16, 01.10.2026.
Ўқилди: 1298 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик