Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Кейн: «Олтин тўп»ни ютиш мен учун улкан ютуқ бўларди»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн «Олтин тўп» учун овоз беришда ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Кейннинг айтишича, бу йил тақдирлаш маросимининг Лондонда ўтказилиши унинг учун алоҳида аҳамиятга эга.

«Англиялик футболчилар 20 йилдан ортиқ вақтдан буён «Олтин тўп»ни қўлга киритмаган, ҳолбуки, бу даврда жуда кўп ажойиб инглиз футболчилари бўлди. Мен учун «Олтин тўп»ни ютиш улкан ютуқ бўларди. Аммо ҳозир асосий эътиборимни бу мавсумда яна юқори савияда ўйнаб, ўзимни кўрсатишга қаратганман», — деди Кейн «Бавария» клуб журналига берган интервьюсида.

Ўтган мавсум якунлари бўйича «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтади. Мукофот учун асосий даъвогарлар сифатида Харри Кейн ва Ламин Ямал кўрсатилмоқда.

Киритилди: 13:53, 01.10.2026.
Ўқилди: 512 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик