Кириш Регистрация

«Барселона» собиқ ҳужумчисини қайтариши мумкин

Баҳо:
+ | -

Саудиянинг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Жоау Фелиш «Барселона»га қайтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.

Манбага кўра, Фелиш «Ан-Наср» билан шартномасини узайтиришдан бош тортиб, келаси ёзда «Барселона»га эркин агент сифатида ўтиш ниятида. Футболчининг агенти аллақачон каталонияликларга Фелишнинг истаги ҳақида маълум қилган.

Аввалроқ ҳужумчи Европага қайтиш ва Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлашини очиқ айтган эди. Шу билан бирга, ҳозирча футболчи ва «Барселона» ўртасида музокаралар олиб борилмаяпти.

Фелиш 2023/24 йилги мавсумда «Барселона»да ижара асосида ўйнаган. У бу даврда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 15:04, 01.10.2026.
Ўқилди: 1571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7074]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3436]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3217]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3012]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2162]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2106]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2041]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1983]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1942]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1922]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик