Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ва Синдоров кучли бешликда, Ёқуббоев 13 поғона кўтарилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE ) 2026-йилнинг сентябрь ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди.

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз якунига етганидан сўнг, 2026-йилнинг сентябрь ойи бўйича дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон вакилларининг ўтган ойдаги ўринлари ва очколарида қатор ўзгаришлар қайд этилган.

Рўйхатда норвегиялик Магнус Карлсен 2823 очко билан биринчи ўринни сақлаб қолди. Иккинчи ўринга 2792 очко билан АҚШ вакили Ҳикару Накамура жойлашди. Унинг ҳамюрти Фабиано Каруана 2784 очко билан 3-поғонада бормоқда.

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Жавоҳир Синдоров ўз очколарини 2778 дан 2782 тага етказиб, жаҳон рейтингидаги 4-ўрнини сақлаб қолди. Нодирбек Абдусатторов эса мусобақада кўрсатган юқори даражадаги ўйинлари сабабли 17,5 очко ишлаб олди ва ўтган ойдаги 7-ўриндан 5-поғонага кўтарилди.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг олимпиада ғолибига айланишига муносиб ҳисса қўшган Нодирбек Ёқуббоев ўз кўрсаткичини 26,7 очкога яхшилади ва 2712 очко билан 26-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди. У август ойи якунларига кўра 39-поғонада қайд этилган эди.

Киритилди: 15:12, 01.10.2026.
Ўқилди: 805 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик