Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Интер» Чалханоглунинг эҳтимолий ворисини топди

Баҳо:
+ | -

La Gazzetta dello Sport нашри маълумотига кўра, «Интер» «Кальяри»нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Алессандро Романони Ҳоқон Чалханоглунинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқмоқда. Романо яқинда Италия миллий терма жамоасида ҳам дебют қилди.

Туркиялик футболчининг «Интер» билан шартномаси мавсум якунида тугайди. 33 ёшли Чалханоглунинг сўнгги мавсумларда жароҳатлар билан тез-тез боғлиқ муаммоларга дуч келгани сабаб унинг клубда қолиши борасида ноаниқлик мавжуд.

Шунингдек, «Интер» жорий мавсумда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган Александр Станковични ҳам сотишни режалаштирмоқда. Шу боис келаси ёзда таянч ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолаш клуб учун устувор вазифалардан бирига айланмоқда.

20 ёшли Романо бу ёзда «Рома»дан «Кальяри»га кейинчалик мажбурий сотиб олиш шарти билан ижара асосида ўтган. У жорий мавсум А Сериясининг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айланиб бормоқда.

Романо «Кальяри»нинг чемпионатдаги барча бешта учрашувини асосий таркибда бошлади. Унинг юқори савиядаги ўйини Италия миллий терма жамоасига илк бор чақирилишига сабаб бўлди.

Ярим ҳимоячи ўтган ҳафта Миллатлар лигасида Бельгияга қарши ўйинда Италия термаси сафида дебют қилди. Кейинчалик Туркия устидан қозонилган ғалабали учрашувда ҳам захирадан майдонга тушди.

Киритилди: 17:03, 01.10.2026.
Ўқилди: 467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [5517]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [4187]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [3535]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [3209]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [3156]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [3023]

"Реал" янги марказий ҳимоячи изламоқда: уч номзод маълум [2669]

Futbol TV телеканали 1-октябрь куни Ўзбекистон - Сурия ўйинини жонли трансляция қилади [2425]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2404]

Португалия терма жамоаси Роналду кетганидан сўнг расмий баёнот берди [2375]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик