Кириш Регистрация

Клопп терма жамоалар орасида энг кўп маош оладиган мураббийлар қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

Bild нашри миллий терма жамоалар бош мураббийларининг ҳозирги маошларини маълум қилди.

Манбага кўра, Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп йилига 7 миллион евро маош олади. Ундан кўпроқ фақат Карло Анчелотти ишлаб топади — унинг йиллик даромади тахминан 10 миллион еврони ташкил қилади.

АҚШ терма жамоаси бош мураббийи Маурисио Почеттино йилига 6,8 миллион евро, Англия устози Томас Тухель эса 6 миллион евро маош олади.

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнтеники жаҳон чемпионатидаги ғалабадан кейин 2 миллион евродан 5 миллион еврогача ошган.

Аргентина термаси бош мураббийи Лионель Скалони йилига 2,3 миллион евро, Франция устози Зинедин Зидан 3,6 миллион евро, Португалия бош мураббийи Жорже Жезуш эса 4 миллион евро ишлаб топади.

Германия терма жамоасида иш бошлаши Клопп даромадининг камайишига олиб келган. У Red Bull тизимида йилига тахминан 12 миллион евро олган, «Ливерпуль»даги сўнгги базавий маоши эса 18 миллион еврони ташкил қилган.

Киритилди: 18:11, 01.10.2026.
Ўқилди: 1264 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик