Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

«Атлетико» Облакнинг эҳтимолий ворисини Аргентинадан топди

Баҳо:
+ | -

TyC Sports нашри маълумотига кўра, «Атлетико Мадрид» «Ривер Плейт»нинг иқтидорли дарвозабони Сантьяго Бельтранни Ян Облакнинг эҳтимолий вориси сифатида кўриб чиқмоқда.

Словениялик афсонавий дарвозабон учун бу мавсум «Атлетико»да сўнггиси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида мадридликлар келаси ёзда Бельтранни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

21 ёшли дарвозабон июнь ойида Аргентина терма жамоасида дебют қилган ва айни пайтда ҳам навбатдаги халқаро танаффус учун миллий жамоа қайдномасидан жой олган.

«Ривер Плейт» Бельтранни текин ёки жуда арзон нархда йўқотиб қўймаслик учун декабрь ойи охирида якунланадиган шартномасини узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Аргентиналик иқтидор жорий йилда академиянинг деярли номаълум тарбияланувчисидан мамлакатнинг энг истиқболли футболчиларидан бирига айланди ва «Ривер Плейт»нинг асосий дарвозабони мақомини қўлга киритди.

Бельтран жамоа сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 15 тасида дарвозасидан гол ўтказмаган. Унинг дарвозасига жами 34 та гол урилган.

Шунингдек, у Аргентина терма жамоасида Эмилиано Мартинеснинг узоқ муддатли вориси сифатида ҳам кўрилмоқда.

Киритилди: 18:16, 01.10.2026.
Ўқилди: 1057 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик