Кириш Регистрация
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан 2-4 Болонья
28/10 22:30 Парма 0-0 Удинезе
28/10 22:30 Венеция 0-2 Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа 2-0 Ювентус
29/10 00:45 Монца 1-4 Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче
30/10 00:45 Фиорентина - Аталанта

«Манчестер Сити»нинг Манчини билан боғлиқ молиявий иши яна кун тартибига чиқди

Баҳо:
+ | -

Tax Policy Associates ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, «Манчестер Сити» собиқ бош мураббий Роберто Манчинига тўланган маблағлар бўйича солиқ тўлашдан қочган, деган даъволар сабаб 24 миллион фунтгача солиқ ва жарима тўлашга мажбур бўлиши мумкин.

Таҳлилда таъкидланишича, Абу-Дабидаги «Ал-Жазира» спорт ва маданият клуби билан маслаҳатчилик келишуви орқали ўтказилган 8,866 миллион фунт аслида Манчинининг «Манчестер Сити»даги иши учун тўланган ҳақ бўлган ва ушбу маблағ Британиядаги иш ҳақи тизими орқали расмийлаштирилиши лозим эди.

«Сохта келишув қандай шароитларда тузилгани юзасидан жиноий тергов бошлаш учун етарли асослар бордек кўринмоқда», — дейилади ҳисоботда. Шу билан бирга, ҳужжатда муайян шахсларнинг қонунбузарлик қилгани ҳақида даъво илгари сурилмаётгани ҳам алоҳида таъкидланган.

Ҳозирда Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлаётган Манчини эса бу вазиятга муносабат билдириб: «Айтилаётган икки томонлама шартнома менинг муаммом эмас», — деди.

«Манчестер Сити» эса ўз айбсизлигини таъкидлашда давом этмоқда. Клуб бош директори Ферран Сориано маблағлар клуб эгасидан келмаганини «қатъий равишда исботлайдиган далиллар» борлигини билдирган.

Бундан ташқари, клуб раиси Халдун Ал-Муборак Буюк Британияда дипломатик дахлсизликка эга. Бу ҳолат эҳтимолий ҳуқуқий жараёнларни янада мураккаблаштириши мумкин.

Киритилди: 18:26, 01.10.2026.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик