Кириш Регистрация

Моуриньо операция қилинган Асенсиони шифохонага бориб кўрди

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью операция қилинган жамоа ҳимоячиси Рауль Асенсиони шифохонага бориб кўрди. Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар берди.

"Жозе Моуринью Рауль Асенсиони шифохонага бориб кўрди. Бош мураббийимиз ўнг катта болдир суягидаги стресс синиши сабаб муваффақиятли операция қилинган "Реал" ҳимоячисининг аҳволидан хабар олди", — дейилади клуб баёнотида.

Асенсио анча вақтдан бери ушбу жароҳат билан боғлиқ муаммога дуч келиб келаётган эди. Дастлаб у консерватив даволаш усули орқали тикланишга ҳаракат қилди, аммо бу усул синишни бартараф этишга ёрдам бермади.

Футболчининг тикланиши икки ойдан уч ойгача давом этиши кутилмоқда.

Киритилди: 21:17, 01.10.2026.
Ўқилди: 940 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик