Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Эдин Жеко Босния ва Герцеговина терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди

Баҳо:
+ | -

Эдин Жеко Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказади. 40 ёшли ҳужумчи 2 октябрь куни Зеницада Швецияга қарши Миллатлар лигаси 3-тур баҳсида майдонга тушади.

Қарийб 20 йиллик терма жамоадаги фаолияти давомида Жеко 151 та учрашувда қатнашиб, жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар, сардор ва Босния футболининг асосий тимсолларидан бирига айланди.

"2 октябрь куни Швецияга қарши учрашувда миллий терма жамоамиз сафидаги сўнгги ўйинимни ўтказаман. Фаолиятимда ҳеч нарса ҳар сафар ушбу футболкани кийганимда ҳис қилган фахр туйғуси билан тенглаша олмайди", — деб ёзди Жеко ижтимоий тармоқларда.

Учрашувнинг 11-дақиқасида BH Fanaticos мухлислар гуруҳи халқаро фаолияти давомида 11-рақамда тўп тепган футболчи шарафига махсус акция ўтказади.

Финал ҳуштагидан сўнг Жеко билан хайрлашув маросими бўлиб ўтади. Унда фахрий йўлак ташкил қилинади ва футболчига эсдалик совғалари топширилади.

Шунингдек, мухлислар учрашувга юмшоқ ўйинчоқлар олиб келишга чақирилди. Ўйиндан кейин улар Босния ва Герцеговина бўйлаб болалар уйларига тарқатилади.

Киритилди: 21:18, 01.10.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик