Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

"Наполи" президенти футболдаги 15 дақиқалик танаффусни қисқартиришни таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

"Наполи" президенти Аурелио де Лаурентис ёш мухлисларнинг эътиборини сақлаб қолиш учун таймлар орасидаги 15 дақиқалик танаффусни қисқартириш ёки бутунлай бекор қилишни таклиф қилди.

"Биз жасоратли бўлиб, футбол маҳсулотини ҳар томонлама қайта кўриб чиқишимиз керак. Бу ўйиннинг тузилиши ва давомийлигидан бошланади. Қоидалар 100 йилдан бери мавжуд экани учунгина дахлсиз бўлиб қолмаслиги керак.

Масалан, таймлар орасидаги танаффусни олайлик. Нега у 15 дақиқа давом этади? Нега уни қисқартириш ёки умуман бекор қилиш мумкин эмас? Стадиондаги мухлислар эҳтимол кутиб турар, аммо уйдаги бола кутадими? Йўқ. У телефонини олади, PlayStation ўйнай бошлайди ёки бошқа нарса топади. Иккинчи тайм бошлангунига қадар эса биз унинг эътиборини йўқотиб бўламиз", — деди де Лаурентис Римдаги TEHA Club саммитида.

Шунингдек, у футболга фақат спорт мусобақаси сифатида эмас, балки кўнгилочар маҳсулот сифатида ҳам қараш кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 21:34, 01.10.2026.
Ўқилди: 795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик