Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

АПЛ футболчилари "Манчестер Сити"га қарши даъво киритиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси клублари футболчилари ва уларнинг вакиллари "Манчестер Сити"га қарши эҳтимолий даъволар киритиш имкониятини баҳолаш учун ҳуқуқшуносларга мурожаат қилди. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Гап футболчилар "Манчестер Сити"нинг натижалари сабаб ололмай қолган эҳтимолий бонуслар ҳақида кетмоқда. Хусусан, АПЛ чемпионлиги ёки еврокубокларга йўлланма учун назарда тутилган мукофот пуллари шулар жумласидан.

Шунингдек, молиявий йўқотишларга учраган клубларнинг собиқ мураббийларида ҳам даъво киритиш учун асослар бўлиши мумкин.

АПЛнинг мустақил комиссияси "Манчестер Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларни бузганликда айбдор деб топди.

Ҳозирча клубга қандай жазо қўлланиши аниқ эмас.

Киритилди: 23:01, 01.10.2026.
Ўқилди: 963 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик