"ПСЖ" ва Португалия терма жамоаси чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш Криштиану Роналду билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
41 ёшли ҳужумчи Миллатлар лигасида Данияга қарши ўйин олдидан ўз қарори билан можароли тарзда терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди. Жума куни бўлиб ўтган учрашувда Португалия 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
— Роналдунинг терма жамоага қайтишидан хурсанд бўлармидингиз?
— У ҳамон жамоа футболчиси. Аммо ҳозир биз кўпроқ ўз олдимизда турган вазифалар ва мураббийнинг ғояларини майдонда амалга оширишга эътибор қаратганмиз. Қолган масалаларни биз ҳал қилмаймиз. Бизга қўшилган ҳар бир футболчини мамнуният билан қабул қиламиз, — дея Мендешнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Пайшанба куни Португалия матбуоти Криштиану Роналду Жорже Жезуш билан юзага келган можародан кейин миллий терма жамоага қайтиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берган эди.













