«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Вирц Германия терма жамоасидаги ҳамюрти Том Бишофнинг ўйинига юқори баҳо берди.
21 ёшли «Бавария» футболчиси Миллатлар лигасининг Сербияга қарши учрашувида 39-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Вирц 61-дақиқада жамоасининг иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 2:0.
«Бишофнинг ўйини менга жуда ёқди. У билан бирга ўйнаш ёқимли. У бўш зоналарни жуда ақл билан тўлдиради, тўп билан ҳам яхши муомала қилади. Ажойиб футболчи», — деди «Ливерпуль» юлдузи учрашувдан кейинги интервьюсида.













