Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 0-0 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Жезуш: "Роналдунинг кетиши масаласи ҳал қилинди"

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду билан юзага келган можаро ҳақида яна бир бор фикр билдирди.

Ҳужумчи Миллатлар лигасида Данияга қарши ўйин арафасида миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди. Ўша пайтда маҳаллий ОАВ 41 ёшли футболчи энди терма жамоа сафида ўйнамаслиги ҳақида хабар тарқатган.

"Криштиану билан боғлиқ масала аллақачон ҳал қилинган. Мен мутлақо хотиржамман, виждоним тоза. Бу ҳақда Норвегияга қарши ўйиндан кейин гаплашамиз.

Мен яширинмайман ва масъулиятдан қочмайман. Криштиану эришган ютуқларни ҳеч ким ундан тортиб ололмайди. Роналду — афсона ва бу муҳокама қилинмайди", — деди Жезуш ўйиндан кейинги матбуот анжуманида. Унинг сўзларини The Touchline келтирди.

Португалия Данияни сафарда 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Норвегияга қарши учрашув 4 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:58, 02.10.2026.
Ўқилди: 1078 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик