Мадриднинг «Реал» клуби ва Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлер жамоадоши Килиан Мбаппе ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мбаппе — дунёдаги энг яхши футболчилардан бири. У нафақат ажойиб футболчи, балки камтарин, самимий ва ҳалол инсон ҳамдир.
Унинг майдон ташқарисидаги инсоний фазилатлари футболдаги маҳорати каби юксак», — дея Гюлернинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.













