Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

35 ёшли Риёд Маҳрез янги клуб топди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ футболчиси, айни пайтда эркин агент мақомида бўлган Риёд Маҳрез ўзига янги клуб танлади.

Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилишича, 35 ёшли жазоирлик футболчи фаолиятини Қатар чемпионатида давом эттиради. Махрезнинг янги клуби «Аш-Шамал» бўлади.

Риёднинг сўнгги клуби Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» жамоаси эди. У ушбу клуб шарафини 2023 йилдан 2026 йилгача ҳимоя қилди.

Ўтган мавсумда ҳужумкор ярим ҳимоячи 44 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.

Марез «Манчестер Сити»дан ташқари Европада «Гавр» ва «Лестер» клубларида ҳам тўп сурган.

Киритилди: 11:11, 02.10.2026.
Ўқилди: 1018 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик