Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой - Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Видаль Роналдуга муносабатни кескин танқид қилди

Баҳо:
+ | -1

«Барселона»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Криштиану Роналдунинг Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиши билан боғлиқ можарога муносабат билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду захира ўриндиғида қолишни истамагани сабаб миллий жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

«Криштиану — Португалияни дунёнинг энг кучли терма жамоалари қаторига олиб чиққан футболчи. У Португалияни бутунлай бошқа даражага кўтарди. Мен уни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. У футбол тарихидаги энг буюк тўрт футболчидан бири. Унга нисбатан қилинган муносабат — мутлақо ҳурматсизлик», — дея Видалнинг сўзларини Madrid Xtra келтирди.

Аввалроқ Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасида сафарда Данияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди ва тўртинчи гуруҳ турнир жадвалидаги пешқадамлигини сақлаб қолди.

Португалия ҳисобида ҳозир 9 очко бор.

Киритилди: 11:37, 02.10.2026.
Ўқилди: 856 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик