Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» январдаги илк трансферини режалаштирди

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг» ҳимоячиси ва сардори Давид Раум келаси қишда Германия Бундеслигасидан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқларда маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» 30 ёшли футболчига бўлган қизиқишини қайта тиклаган. Раумнинг ўзи ҳам «Олд Траффорд»га кўчиб ўтишга қизиқиш билдирмоқда.

Германия клуби футболчини ёзда текинга йўқотиб қўймаслик учун уни январь ойидаги трансферлар ойнасида сотиши мумкин.

Давид Раум 2022 йил июль ойидан буён «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йил июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Қанот ҳимоячисининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:47, 02.10.2026.
Ўқилди: 1159 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик