Норвегия терма жамоаси сардори Мартин Эдегор Миллатлар лигасида Уэльсдан учралган кутилмаган мағлубиятга муносабат билдирди. Гуруҳ босқичи учинчи тур учрашуви 1:2 ҳисобида якунланди.
«Узоқ вақтдан бери биринчи марта шундай оғриқли зарба олгандек ҳис қиляпмиз. Энди ўзимизни қўлга олишимиз, бирлашишимиз ва муносиб жавоб беришимиз керак», — дея Эдегорнинг сўзларини The Guardian келтирди.
Уч турдан сўнг Норвегия терма жамоаси 3 очко билан тўртинчи гуруҳ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Навбатдаги турда Столе Сольбаккен шогирдлари сафарда Португалияга қарши майдонга тушади. Учрашув 4 октябрь куни 23:45 да бошланади.













