Кириш Регистрация

«Реал» Николас Паснинг келажаги бўйича қарорни ёзда қабул қилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби аргентиналик ярим ҳимоячи Николас Паснинг келажаги бўйича қарорни келаси йил ёзда қабул қилади. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

«Қироллик клуби» ярим ҳимоячини «Комо»дан 80 миллион евро эвазига қайта сотиб олиши мумкин. Пас «Реал»нинг марказий чизиғига кўпроқ креативлик қўшиши кутилмоқда.

Николас 2024 йил август ойидан буён «Комо» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Италия А Серияси клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсум Италия чемпионатида Пас бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:33, 02.10.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик