Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Аичи-Нагоя-2026, таэквондо. Жасурбек Жайсунов — Ўзбекистонга 20-олтин медални тақдим этди!

Баҳо:
+ | -

Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг илк кунида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи медалига эга чиқди.

Эркаклар ўртасидаги -80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жасурбек Жайсунов ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келди.

Ҳал қилувчи жангда Жасурга хитой тайпейилик Хунг Жиун-Йи рақиблик қилди. Биринчи бўлимда 2-2 ҳисоби қайд этилди ва фаоллик эвазига очко ҳамюртимизга берилди.

Жайсунов иккинчи раундда ғалабага эқин эди, аммо рақиб томонида сўнгги сонияда берилган зарба эвазига бўлимлар бўйича ҳисоб тенглашиб қолди.

Учинчи бўлим Хунг ҳисобда олдинда борди. Раунд тугашига 15-20 сония қолганида Жасурбек ҳисобни тенглаштирган бўлса, сўнгги сониялардаги зарба эвазига ғалабани илиб кетди! Олтин медаль!

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 65 тага етди — 20 та олтин, 23 та кумуш ва 22 та бронза.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:28, 02.10.2026.
Ўқилди: 1578 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик