«Бенфика»нинг универсал ҳимоячиси Томас Араухога Англия клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 24 ёшли футболчига «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб вакиллари Европа лигасида «Бенфика»нинг «Милан»га қарши 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувини стадиондан кузатган.
Араухо айнан шу баҳсда ўзини жуда яхши кўрсатиб, ўзига бўлган қизиқишни янада оширган. Шунингдек, футболчини «Тоттенхэм», «Ньюкасл» ва «Брайтон» ҳам кузатиб бормоқда. Бироқ қишки трансфер ойнасида унинг бошқа клубга ўтиши эҳтимоли паст баҳоланмоқда.
Ҳимоячи аввалроқ «Бенфика» билан шартномасини 2031 йилга қадар узайтирган. Янги келишувда унинг товон пули 80 миллион евро этиб белгиланган.
Португалиялик футболчи жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 12 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.













