Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

«Арсенал» Вандерсонни жиддий кузатишни бошлади

Баҳо:
+ | -

«Монако»нинг қанот ҳимоячиси Вандерсон Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқишлари доирасига кирган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «канонирлар» бразилиялик футболчини кузатишда давом этмоқда, аммо унинг эҳтимолий трансфери бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Сўнгги ҳафталарда Англия гранди футболчининг ўйинини диққат билан кузатиб, унинг имкониятларини баҳоламоқда.

Вандерсон 2026/27 йилги мавсумда Франция чемпионати ва Конференциялар лигаси доирасида жами еттита учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.

25 ёшли футболчининг «Монако» билан шартномаси 2028 йилга қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳимоячининг трансфер қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:40, 02.10.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик