Германия терма жамоасининг собиқ футболчиси Томас Мюллер 2014 йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Бразилия устидан 7:1 ҳисобида қозонилган тарихий ғалабани эслади.
«Танаффусда кийиниш хонасида бир-биримизга қараб: «Нима бўляпти?!» деб ўйладик. Йоахим Лёв бизга ҳеч қандай аҳмоқона ҳаракатларни кўришни истамаслигини айтди. Ҳеч қандай финтлар, товон билан узатмалар бўлмаслиги ва Бразилия терма жамоасини ўйин охиригача ҳурмат қилишимиз кераклигини таъкидлади», — дея Мюллернинг сўзларини The Touchline келтирмоқда.
Ўша учрашув тақдири амалда биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлган эди — Германия танаффусга 5:0 ҳисобида устунлик билан чиққан. Эътиборлиси, жаҳон чемпионати айнан Бразилияда ўтказилаётган эди.
Ўша куни Германия сафида Томас Мюллер, Мирослав Клозе, Тони Кроос икки марта, Сами Хедира ва Андре Шюррле икки марта гол урган. Бразилиянинг ягона голига эса Оскар муаллифлик қилган.













