Испания терма жамоаси ва Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби қанот ҳимоячиси Педро Порро жамоанинг 2026/2027 йилги мавсумни муваффақиятсиз бошлагани сабабли клубни тарк этиши мумкин. Агар вазият яхшиланмаса, футболчи бошқа вариантларни кўриб чиқади.
Football Insider маълумотига кўра, 27 ёшли ҳимоячи «Барселона»дан таклиф олса, Каталония клубига ўтиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Порронинг «Тоттенхэм» билан шартномаси 2031 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ҳимоячи жорий мавсум Англия Премьер-лигасида учта учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













