«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоасини кучайтириш учун янги футболчини танлади. Испаниялик мутахассис Франция Лига 1 гранди «Атлетико» ярим ҳимоячиси Пабло Барриосни ўз сафига қўшиб олишини истамоқда.
«Энрике Барриосни ўз ўйин услубига жуда мос футболчи деб ҳисоблайди ва унинг ривожланиш учун ҳали катта салоҳияти борлигига ишонади. Унинг прессинг қилиш, катта масофаларни босиб ўтиш, рақиб чизиқларини ёриб ўтиш ва тўп билан ўйинда фаол қатнашиш қобилияти Парижда уни нима учун ҳам бугунги кун, ҳам келажак учун муҳим трансфер сифатида кўришларини тушунтиради», — дейилади El Nacional нашри материалида.
Шу билан бирга, Пабло Барриосни «Атлетико»дан сотиб олиш осон бўлмаслиги таъкидланмоқда. Агар Мадрид клуби «ПСЖ»нинг дастлабки таклифини рад этса, парижликлар трансферни амалга ошириш имкониятини сақлаб қолиш учун таклиф миқдорини сезиларли даражада оширишига тўғри келади.
Луис Энрике ушбу трансфер амалга ошишини истамоқда.
Transfermarkt 23 ёшли Пабло Барриоснинг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳоламоқда.













