Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Пинтунинг ҳаёти яна хавф остида қолиши мумкин

Баҳо:
+2 | -

Football Leaks асосчиси Руй Пинту 2020 йил августидан буён фойдаланиб келган махсус хавфсизлик дастури тўхтатилиши муносабати билан жиддий оқибатлар ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда RTE хабар берди.

Пинту тўплаган ва европалик журналистларга тақдим этган маълумотлар футбол клублари, футболчилар ва агентлар фаолияти бўйича қатор текширувларга асос бўлган. Жумладан, «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидаларни бузгани юзасидан олиб борилаётган тергов ҳам шулар жумласидандир.

Махсус дастур 10 октябрда тўхтатилади. Шундан сўнг Пинтуга ҳимояланган турар жойни тарк этиб, зудлик билан янги бошпана топишга тўғри келади. Шунингдек, унга полиция қўриқлови сақлаб қолиниши ҳам кафолатланмаган.

2023 йил сентябрда Португалия суди Пинтуни товламачиликка уриниш, маълумотларга ноқонуний кириш ва ёзишмалар сирини бузишда айбдор деб топиб, унга тўрт йил шартли қамоқ жазоси тайинлаган. Апрель ойида унга ҳужум қилинган, ҳозир эса Пинтуга таҳдидлар келиб тушмоқда.

Киритилди: 20:27, 02.10.2026.
Ўқилди: 992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик