Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 1-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Пикфорд: "Олтин тўп"ни Харри Кейн олиши керак"

Баҳо:
+ | -

Жордан Пикфорд Англия терма жамоасидаги шериги Харри Кейн "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.

"Менимча, у бу соврин учун даъвогарлар қаторига аниқ киради. У ўз олдига қўядиган талаб даражаси ва ураётган голлари сони борасида унга тенг келадиган футболчи йўқ.

Унинг характери ҳам футболдаги ҳар қандай инсон учун ажойиб намуна. У ўзи учун жуда юқори меъёр белгилайди ва шунинг учун ҳам совринларни қўлга киритади.

Мен унинг "Олтин тўп"ни кўтаришини кўришдан ортиқроқ ҳеч нарсани истамасдим. Менимча, бу унинг ўзи, оиласи ва улар қилган барча меҳнатнинг муносиб мукофоти бўлар эди.

Агар Харри бу совринни қўлга киритса, жуда ажойиб бўлади. Капитанимиз учун олдинда жуда яхши бир неча ой туриши мумкин ва у бунга тўлиқ муносиб. Оғир меҳнат ўз самарасини беради — асосий ғоя мана шу", — деди Англия терма жамоаси дарвозабони.

Киритилди: 22:24, 02.10.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик