"Манчестер Юнайтед"нинг расмий сайти Карлос Балеба клуб сафида норасмий дебют қилганини тасдиқлади.
Ярим ҳимоячи "Лозанна-Спорт"га қарши томошабинларсиз ўтказилган ўртоқлик учрашувини асосий таркибда бошлади.
Балеба бу ёзда "Брайтон"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди, аммо собиқ клубида мавсумолди тайёргарлик пайтида тўпиғидан олган жароҳати сабаб ҳали расмий ўйинда майдонга тушмаганди.
SullyTalkz маълумотига кўра, деярли бир йил давомида бел жароҳати туфайли ўйнамаган Маттейс де Лигт ҳам ушбу учрашувни асосий таркибда бошлаган.
"Манчестер Юнайтед" Швейцария клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ҳозирча учрашувга оид бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.













