Босния ва Герцеговина терма жамоаси ҳужумчиси Эдин Жеко миллий жамоадаги хайрлашув учрашувини ўтказди.
40 ёшли футболчи Миллатлар лигаси 3-турида Швецияга қарши баҳсни асосий таркибда бошлади. У майдонга қизини бағрига босган ҳолда чиқди. 64-дақиқада Жеко ўрнига Харис Табакович майдонга тушди.
Жеко майдонни тарк этаётганида Босния ва Герцеговина футболчилари унинг учун «фахрий йўлак» ташкил қилишди.
Жеко Босния ва Герцеговина терма жамоаси тарихида ўтказилган ўйинлар ва урилган голлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади. У миллий жамоа сафида 152 та ўйин ўтказиб, 73 та гол урган.













