Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ўзининг муваффақиятли мураббийлик фаолиятида катта роль ўйнаган инсон кимлигини айтди. У «Милан»нинг собиқ эгаси Сильвио Берлускони эканини таъкидлади.
Айнан Берлускони Арриго Сакки Италия терма жамоасини бошқаришга қарор қилганидан сўнг Капеллони «Милан» бош мураббийи лавозимига таклиф қилган.
«Мен ҳамма нарса учун ундан қарздорман. Футболдаги йўлим бироз «Интер»даги Киву ҳикоясини эслатади — ўтган мавсумга қадар кўпчилик танқид қилган футболчини», — деди Капелло.
Эслатиб ўтамиз, Сильвио Берлускони 2023 йилда вафот этган. Унинг «Милан»ни 30 йил давомида бошқарган даври клуб тарихидаги энг муваффақиятли босқич сифатида эътироф этилади.













