Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 0-0 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Испан ҳимоячиси учун "Барселона" ва "Арсенал" рақобатлашиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Спортинг" клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Иван Фреснеда Европанинг икки йирик клуби қизиқиш доирасига кирган. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, испаниялик футболчини трансфер қилишга Ла Лига гранди "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Каталонияликлар Жюль Кунденинг сотилиши эҳтимоли борлиги сабаб ҳимоянинг ўнг қаноти учун янги футболчи қидирмоқда.

Бироқ "Барселона" Фреснеда учун "Арсенал" билан рақобатлашишига тўғри келиши мумкин. Лондон клуби ҳам 22 ёшли ҳимоячини кузатиб бормоқда.

Жорий мавсумда Фреснеда барча мусобақалар доирасида 8 та ўйин ўтказиб, 1 та голли узатма берди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 10:16, 03.10.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик