Кириш Регистрация

Серхио Рамос "Реал"нинг ўринбосарлари жамоаси ўйинини трибунадан кузатди (Фото)

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ сардори Серхио Рамос "Кастилья"нинг ўйинига ташриф буюрди.

Жума куни "Реал"нинг иккинчи жамоаси ўз майдонида Мадриднинг "Атлетико" ёшлар жамоаси билан учрашди. Дерби мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Журналист Альваро Эстебан маълумотига кўра, учрашувни трибунадан "Реал"нинг 40 ёшли собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос ҳам кузатган. Футболчи ҳозиргача ўзига янги клуб топмаган.

Рамос футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилмаган, аммо жорий йил бошидан буён эркин агент мақомида қолмоқда. Испаниялик ҳимоячи 2005 йилдан 2021 йилга қадар "Реал" шарафини ҳимоя қилган.

"Реал" ва "Атлетико"нинг дубл жамоалари Испаниянинг куч жиҳатидан учинчи дивизиони — Примера Федерасьонда иштирок этади. Олти турдан сўнг ҳар икки жамоа ҳисобида 8 тадан очко бор.

Киритилди: 10:19, 03.10.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик