Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Журналист Роналдуни ҳимоя қилди: "Жезуш буюк футболчига хиёнат қилди"

Баҳо:
+ | -2

Таниқли журналист Томас Ронсеро Португалия терма жамоасидаги можародан сўнг Криштиану Роналдуни ҳимоя қилиб чиқди.

41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезуш билан келишмовчилик туфайли миллий жамоадаги фаолиятини якунлаши мумкин. Ҳужумчи пайшанба куни терма жамоа қароргоҳини тарк этган эди.

"Жорже Жезуш, сен доим ўртамиёна ва омадсиз мураббий бўлиб қоласан. Сен — шарафсиз инсонсан, тарихдаги энг буюк футболчига хиёнат қилдинг. Ҳозир қўлингдан келганича кул, аммо сен бу жангда мағлуб бўлдинг. Футбол ҳеч нарсани унутмайди, сендан фарқли ўлароқ", — деди Ронсеро.

Криштиану Роналду 2003 йилдан буён Португалия терма жамоаси сафида тўп тепиб келади. У халқаро миқёсда ўтказилган ўйинлар ва урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Киритилди: 10:26, 03.10.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик