Ҳозирда "Рома"ни бошқараётган Жан Пьеро Гасперини аввалги клуби "Аталанта" билан хайрлашиши муқаррар бўлганини айтди.
"Бергамода тўққиз йил ишлагандан кейин у ердан кетиш мен учун ўзига хос бурилиш нуқтаси бўлди. Мен шундай босқичга етиб келдимки, бу иш мен чиндан ҳам истаган нарса эмас, балки одатий ҳолатдек қабул қилина бошлади.
Менда кўплаб шубҳалар бор эди, ишонч эса жуда кам эди. Аммо бундай қарорлар якуний бўлади. Охир-оқибат, ҳаммаси яхши якунланди", — деди Гасперини.
Айни пайтда унинг қўл остидаги "Рома" А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













