Майкл Олисе Франция терма жамоаси сафида кетма-кет иккинчи ўйинда гол урди.
Вингер Миллатлар лигасида Италияга қарши баҳсда жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширди. Тўп аввал дарвоза тўсинига тегиб, сўнг тўрдан жой олди.
24 ёшли футболчи учун бу жорий мавсумда Франция терма жамоаси ва "Бавария" сафида ўтказган 10 та ўйиндаги 10-голи бўлди. Шунингдек, Олисе ушбу учрашувларда 4 та голли узатма ҳам берган.













