Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 1-1 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея - Япония

Вергара: "Дебютимдан жуда хурсандман"

Баҳо:
+ | -

«Наполи» қанот ҳужумчиси Антонио Вергара Франция билан 1:1 ҳисобидаги дурангда Италия терма жамоасидаги дебютидан жуда хурсанд эканини айтди. Бироқ у жамоа ғалабани истаганини таъкидлади.

«Дебютимдан жуда хурсандман. Аммо менинг ўйин услубим шу — дебют ҳам мен учун оддий учрашувдек. Мураббий хотиржам бўлишимни, тўғри вазият юзага келганда қанотда рақибларни алдаб ўтишга ҳаракат қилишимни сўради», — деди Вергара RAI Sport’га.

Италиялик футболчи жамоа Францияга қарши баҳсда ғалаба қозона олмаганидан афсусда эканини ҳам яширмади.

«Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдамиз, айниқса рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан кейин. Биз ҳар қандай рақибга қарши очиқ ва ҳужумкор футбол ўйнашни истаймиз. Дуранг билан майдонни тарк этаётганимиздан норози эканимиз жамоанинг кейинги ўйинлар олдидан ўзига бўлган ишончи юқорилигидан далолат беради», — деди Вергара.

Киритилди: 10:50, 03.10.2026.
Ўқилди: 255 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик