"Бешикташ" ҳужумчиси О Хён Гю "Тоттенхэм"нинг янги трансфер мақсадига айланди. Бу ҳақда Turkish-Football хабар берди.
Лондон клуби жанубий кореялик футболчини қишки трансферлар ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, "шпорлар"га клуб афсонаси Сон Хён Мин ҳам ёрдам бермоқда. У О Хён Гюни "Тоттенхэм Хотспур Стэдиум"га кўчиб ўтишга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Ҳужумчининг "Бешикташ" билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, жанубий кореялик футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланади.
"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигасида мавсумни муваффақиятсиз бошлади. Жамоа айни пайтда турнир жадвалининг сўнгги ўрнида бормоқда.













