Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди.
Терма жамоамизнинг +80 кг вазн тоифасидаги вакили Марат Мавлонов ишончли иштирок этиб, мусобақанинг финал босқичига қадар етиб борди.
Финал жангидан ўрин олган шиддатли баҳсда ҳамюртимиз Эрон вакили, тажрибали Ариан Салимийга имкониятни бой берди. Шу тариқа Мавлонов Осиё ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 68 тага етди — 21 олтин, 24 кумуш ва 23 бронза.













