Кириш Регистрация

Жанубий Корея Японияни енгиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Баҳо:
+ | -

Осиё ўйинларининг футбол бўйича финал баҳсида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Томонлар танаффусга 0:0 ҳисоби билан йўл олди.

Баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол 61-дақиқада урилди. Эом Жи Сун Япония дарвозасини ишғол қилиб, Жанубий Кореяни олдинга олиб чиқди — 1:0.

Қолган дақиқаларда японлар ҳисобни тенглаштиришга уринишди, бироқ кореяликлар минимал устунликни сақлаб қолишди.

Шу тариқа, Жанубий Корея U-23 Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларининг футбол мусобақасида олтин медални қўлга киритди. Япония эса кумуш медаль билан кифояланди.

Осиё ўйинлари. Финал

Жанубий Корея — Япония — 1:0

Гол: Эом Жи Сун, 61 — 1:0.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:43, 03.10.2026.
Ўқилди: 1716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик