УЕФА бир неча кун олдин «Реал»дан «Негрейра иши» бўйича ҳужжатлар олганини тасдиқлади. Мазкур иш «Барселона»нинг ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Жозе Мария Энрикес Негрейрага қилган тўловлари билан боғлиқ.
УЕФА ушбу ҳужжатларни давом этаётган тергов доирасида инобатга олишини маълум қилган.
OK Diario хабар беришича, «Реал» УЕФАдан иш бўйича имкон қадар тезроқ қарор қабул қилишни сўраган.
Бироқ Мадрид клубига жавобан УЕФА хотиржамлик ва сабр сақлашга чақирган. Тергов қанча вақт талаб қилса, шунча давом этади.
Аввалроқ «Реал» УЕФАга «Негрейра иши»га оид 50 мингдан ортиқ саҳифа ва видеолардан иборат ҳужжатларни тақдим этгани ҳақида хабар берилган эди.













