Бугун, 3 октябрь куни Миллатлар лигаси А лигаси гуруҳ босқичи 3-турида Испания ва Чехия терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашув Овьедодаги "Нуэво Карлос Тартьере" стадионида бўлиб ўтади. Баҳсни грециялик бош ҳакам Василис Фотиас бошқаради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.
Жамоаларнинг асосий таркиблари:
Испания: Райя, Фреснеда, Ле Норман, Лапорт, Гарсия, Родри, Ольмо, Педри, Ямал, Баэна, Роберто.
Чехия: Кински, Сачек, Халоупек, Крейчи, Слама, Мацек, Амброс, Крал, Радоста, Гложек, Лингр.
3-гуруҳдаги икки ўйиндан сўнг Испания терма жамоаси 6 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Чехия эса ҳозирча очко тўпламаган ва тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Миллатлар лигасининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида португалияликлар Испанияни асосий ва қўшимча вақтдаги 2:2 ҳисобидан сўнг пенальтилар сериясида 5:3 ҳисобида мағлуб этган. Португалия Миллатлар лигасида икки марта ғолиб чиққан.













