Кириш Регистрация
03/10 11:00 Хитой 2-2 Ўзбекистон
03/10 15:30 Жанубий Корея 1-0 Япония

Жавоҳир Синдоров Clutch Chess турнирида иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Олимпиада чемпиони Жавоҳир Синдоров 27–29 октябрь кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтадиган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида қатнашади.

Турнирда Синдоровдан ташқари Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Рамешбабу Праггнанандҳа каби юқори рейтингга эга шахматчилар иштирок этади.

Мусобақа тезкор шахмат йўналишида ўтказилиб, жами 18 та партия ўйналади. Ҳар бир партияда шахматчиларга 10 дақиқа вақт берилади ва ҳар бир юришдан сўнг 5 сония қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдоров шу йилнинг 22 ноябридан 13 декабрига қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган Жаҳон тожи учун баҳсларда амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Регламентга кўра, ғолибни аниқлаш учун жами 14 та партия ўйналади ва чемпионлик учун шахматчилардан 7,5 очко жамғариш талаб этилади. Агар томонлардан бири бу натижага белгиланган ўйинлардан эртароқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий ўйинлар 7:7 ҳисобидаги дуранг билан тугаса, чемпион номи тай-брейкда аниқланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:12, 04.10.2026.
Ўқилди: 508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик