Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

«Фрайбург» ҳужумчисига инглиз клублари харидор

Баҳо:
+ | -

«Фрайбург» ҳужумчиси Игор Матанович Англия Премьер-лигасининг бир қатор грандлари эътиборига тушди.

Transfer News Live CaughtOffside манбасига таяниб хабар беришича, «Арсенал», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» вакиллари жорий мавсумда хорватиялик футболчининг ўйинларини синчиклаб кузатмоқда. 23 ёшли Матановичнинг ўзи ҳам Англияга кўчиб ўтишга тайёр.

Манбага кўра, «Фрайбург» ҳужумчининг трансфер қийматини сезиларли оширган. Энди уни сотиб олишни истаган клуб тахминан 50 миллион фунт стерлинг (қарийб 59 миллион евро) тўлаши керак.

Бунга Матановичнинг мавсумни юқори савияда бошлагани сабаб бўлган. У 7 та учрашувда 6 та гол ва 2 та голли узатма қайд этди.

Киритилди: 09:33, 04.10.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик