Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Энцо: "Месси билан учрашишни интиқлик билан кутяпмиз"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес Лионель Мессининг миллий жамоа билан хайрлашиши арафасида экани ҳақида фикр билдирди.

«Интер Майами»нинг 39 ёшли футболчиси тез орада «альбиселесте» йиғинига қўшилиб, терма жамоа сафидаги хайрлашув учрашувига тайёргарлик кўради. Баҳс 6 октябрдан 7 октябрга ўтар кечаси Буэнос-Айресда бўлиб ўтади. Рақиб — Бенин терма жамоаси.

«Биз Мессининг келишини кутяпмиз. Менимча, у эртаноқ бизга қўшилади. Уни нафақат ўйин учун кутяпмиз. Терма жамоа футболчиси сифатидаги сўнгги кунлари ва сўнгги машғулотларини у билан бирга ўтказишни ҳам истаймиз.

У билан учрашишни интиқлик билан кутяпмиз. У келганида барбекю қиламиз. Умид қиламанки, Месси муносиб хайрлашувга эга бўлади ва ҳар бир лаҳзадан завқ олади», — дея Энцо Фернандеснинг сўзларини келтиради All About Argentina.

Киритилди: 09:42, 04.10.2026.
Ўқилди: 526 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик