Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп «Бавария» ярим ҳимоячиси Йозуа Киммихнинг жамоадаги мақоми ҳақида фикр билдирди.
"Сербияга қарши ўйинда ярим ҳимоямиз жуда яхши ҳаракат қилди. Аммо нима учун муайян бир футболчи доимо майдонга тушиши керак?
Ҳар бир футболчи ўйинга тайёр ҳолатда бўлиши лозим. Ҳеч ким клубида яхши формада бўлмаган пайти майдонга тушмайди.
Бизга турли типдаги футболчилар керак: етакчилар ҳам, катта ҳудудни назорат қиладиганлар ҳам — ҳаммаси зарур. Яхшиямки, жамоамизда яхши ярим ҳимоячилар сони уч нафар билан чекланмайди, улар анча кўп", — дея Клоппнинг сўзларини келтиради Bayern & Germany.













