Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Норвегия терма жамоасида Роналду ҳақида фикр билдирилди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Патрик Берг Криштиану Роналдунинг можароли кетишидан сўнг Португалияга қарши сафар учрашувидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.

"Португалия Криштианусиз кучлироқми? Буни айтиш қийин, чунки биз бу жамоани усиз ҳали кўрмаганмиз. Роналду қандай фаолият ўтказганини ҳамма билади, у жуда кўп нарсага эришган. У футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири. Мен унга ҳурмат билан қарайман. Энди улар усиз қандай ўйнашини кўрамиз", — дея Бергнинг сўзларини Record нашри келтирди.

Португалия ва Норвегия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 4 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:58, 04.10.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик